Янгиликлар 2054
Келажак эгаларига мукаммал шароит зарур
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида туман Кенгашларида партия фаоллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, туман Кенгашлари ишчи гуруҳлари томонидан мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этилиш ҳолатлари ўрганилмоқда.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, камчиликларни бартараф этиб бориш мақсадида партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳ томонидан ҳудудлардаги МТМлар фаолияти ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганишлар жараёнида мактабгача таълим муассасаларида ютуқлар билан биргаликда муаммолар ҳам борлиги кўзга ташланади.
Жумладан, партиянинг Термиз туман Кенгаши ходимлари, фаоллар, депутатлар, партиянинг вилоят Кенгаши мутахассиси ва Термиз туман ДСЭНМ мутахассислари тумандаги 4,-1,-2,-мактабгача таълим муассасаларининг аҳволи, кадрлар салоҳияти, замонавий таълим дастурлари ва технологияларининг жорий этилиш ҳолатини ўрганишди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, мазкур МТМларида ютуқлар кўп, аммо камчиликлар ҳам йўқ эмас.
Ишчи гуруҳи томонидан мазкур мактабгача таълим муассасасидаги ўрганишларда мусиқа, спорт заллари ва ёзда айвонча йўқлиги, тоза ичимлик суви яроқсизлиги, айрим турдаги болалар ўйинчоқлари етишмаслиги, боғчаларда айланма деворлар таъмирталаблиги маълум бўлди. МТМларида инглиз ва рус тилини ўрганувчи тўгараклар учун мураббийлар, дефектолог ва психолог мутахассислари йўқ. Замонавий дастурлар асосида машғулотлар олиб бориш учун видеопроекторлар, электрон доскалар ва компьютерлар йўқ. Мазкур боғчаларда кадрлар салоҳияти етишмаслиги ҳам кўзга ташланади.
Ишчи гуруҳи МТМни ўрганиш давомида ходимлар томонидан сиртқи олий ўқув юртларига қабул қилишда биринчи навбатда амалда ишлаб турган тажрибали ходимларни ўқишга қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар билдирилди. Муассаса ходимлари томонидан мазкур боғчаларда ёз фаслида болалар чўмилиши учун ҳовуз қуриш тўғрисида таклифлар билдирилди.
Эътиборсизлик. Бу сингари камчиликларнинг мавжудлиги бизнинг келажак эгаларимизга салбий таъсирини ўтказмай қўймайди. Муассасаларда канализацияси тизими ишламайди, озиқ-овқат учун совутиш тизими етишмайди, қишги мавсумда исситиш тизими яхши ишламайди. Газ йўқлиги сабабли ходимлар кўмирга мўлжаллаб бериш кераклиги ҳақида таклиф билдиришди. Мазкур муаммоларни ҳал этишни туман Кенгаши депутатлари ўз зиммасига олди.
Убайдулло ТОҒАЙНАЗАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг