“Келажак лидерлари”нинг бугунги ишлари

21.06.2021 17:06:48

Хабарингиз бор, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ислоҳотларимиз суратига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш, давлат хизматида янги авлод кадрлар заҳирасини яратиш мақсадида Самарқандда тажриба-синов тариқасида“Келажак лидерлари”клуби фаолияти йўлга қўйилган эди. 

Жорий йилнинг 11-13 июнь кунлари Давлат бошқарув академияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Ёшлар” оромгоҳида 50 нафар “Келажак лидерлари клуби” аъзоларига қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.

Мазкур малака ошириш курси дастури икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида клуб аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигида масъул раҳбарлар билан учрашув ҳамда ташкилотлар бўйлаб саёҳатлар ўтказилди. Ушбу саёҳат ва учрашувлардан мақсад клуб аъзоларини стратегик аҳамиятга эга объектлар фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда ушбу ташкилотлар раҳбарларидан ёш лидерларга маҳорат дарслари ташкил этилди. Ушбу учрашувлар давомида лидерлар ташкилот раҳбарларига ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Учрашувлар клуб аъзолари учун жуда катта таассуротларга бой бўлди.

Дастурнинг иккинчи қисмида ёш лидерларни “Ёшлар” оромгоҳида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида малака ошириш курсларини ташкил этилди. Малака ошириш курси давомида академиянинг малакали мутахассислари томонидан ёш лидерларга “Жамоани шакллантириш”, “Тайм-менежмент”, “Лидерлик” каби мавзуларда тренинглар ташкил этилди, қолаверса, психологлар томонидан лидерларнинг муаммоли ва стрессли вазиятларда қарор қабул қилиш кўникмалари синовдан ўтказилди. Ҳар бир квест тренинг якунида иштирокчилар баҳоланиб борилди.

Дастур иштирокчилари учун дастурнинг энг ёрқин учрашуви агентлик директорининг биринчи ўринбосари, “Лидерлар” китоби муаллифи ҳамда “Келажак лидерлари клуби” асосчиси Отабек Хасанов томонидан ўтказилган “Лидер ким ва у қандай бўлиши керак?” мавзусидаги мотивацион маърузаси бўлди. Ушбу мулоқот ёш лидерларга келгусида давлат фуқаролик хизмати учун муносиб кадр бўлиб етишишлари учун янада кўп куч-ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилишларига туртки бўлди.

Ташкил этилган ушбу дастур орқали ўзимга юқори даражада ривожлантирувчи мотивация олдим, янгича билимлар янгича дунёқарашга эга бўлдим ўзимга бўлган ишончим янада ортди. Шахсий ривожланишимиз учун жуда фойдали бўлди. Мулоқотлар ташкил этилди. Тренингларда иштирок этдик. Турли кейслар устида ишладик. Ҳамма вазифани жамоа бўлиб амалга оширдик. Муваффақият — бирдамликда эканлигини амалда кўрдик. Шунингдек, турли вазиятларда стратегик ечим топа олиш, фикрда собит туриш, жамоа билан келишиб ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш каби тушунчаларни кейсларда кўриб чиқдик. Ушбу Дастур биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди.

Қурбонали ИЛАШЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши Ёш адолатчилар қаноти раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+