Янгиликлар 1700
Ким қачон ва қаерга мурожаат қилиши мумкин?
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда "Aндижон вилояти ҳокимият биносининг олдига бир нечта аёллар йўлларни тўсганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалганди. Бунга сабаб нима? Айни шу саволга жавоб топиш учун Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғландик.
Таъкидланишича, жорий йилда вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган йиллик жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунларида белгиланган тартибда ўтказиб келинмоқда. Хабарингиз бор, Президентимиз раислигида 23 июль санасида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил учун тузилган жадвалга бирмунча ўзгартиришлар киритилган. Бу ҳақида 29 июль куни вилоят ҳокимлигининг барча расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВлар орқали эълон қилган эдик.
Вилоят ҳокимлиги биноси олдига келган фуқаролар юқоридаги ўзгаришлардан бехабар эканликлари маълум бўлди. Уларга мутахассислар томонидан тегишли тартибда тушунчалар берилди. Қолаверса, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов ҳамда вилоят ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўйича ўринбосари М.Нишонов томонидан фуқаролар қабули давом этмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари бундай холат қайта такрорланмаслиги учун жамоатчилик орасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Бунда ким қачон қаерга мурожаат қилишлигига алоҳида эътибор қаратиляпти.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг