Кимга ишониш керак?

17.06.2021 15:06:23

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган “Diamond Valley” ўқув маркази  ўқувчиларга Миллий сертификат саволларини 500-3000 АҚШ долларидан сотилаётганлиги айтиб ўтилган хабарлар тарқалган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Қува тумани Кенгаши раиси  Шоҳиста   Мамажонова мазкур ҳолат бўйича “Diamond Valley” ўқув маркази   раҳбари  Эркин Қосимов  ҳамда марказ кимё фани ўқитувчиси Фаёзбек  Файзуллаев билан суҳбатлашди. 

Э.Қосимовнинг берган маълумотига кўра, ўқув маркази ҳудудида  Миллий сертификат саволларини сотишга оид ҳеч қандай ҳолат содир бўлмаган. Ўз ўрнида бундай ассосиз хабарлар тарқатган шахсларга тегишли тартибда чора кўрилиши учун ўқув маркази раҳбари туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган ва ҳуқуқий кўмак сўраган. Ички ишлар  вакили эса ижтимоий тармоқларда турли ёлғон ва асоссиз маълумот тарқатаётган шахслар бўйича тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилишини билдирган.

 

“Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+