Китоб муаллифи “Адолат белбоғи” билан тақдирланди

10.11.2021 12:11:46

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда  Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида Урганч Темир йўл масофаси ташкилотида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида    маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Темир йўл масофаси техника хавфсизлиги бўйича масъул ходим  Жўрабек Раҳимбоев кириш сўзи билан очиб берди ва партия томонидан олиб борилаётган ташаббусларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали хабардор бўлишаётганини  гапириб, ижобий фикрларини билдирди.

Вилоят Кенгаши матбуот котиби  Замира Абдуллаева сўзга чиқиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса,  Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва берилаётган имкониятлар  ҳамда бу борада партия ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар хусусида  сўз юритди.

Шундан сўнг,  Темир йўл масофаси ходими, ёш адолатчи Шохзод Қаландаровнинг  янги чоп этилган китоби, унда ўрин олган “Она”, “Ватан”, “Дўст” каби шеърлари тўғрисида фикр ва мулоҳазалар қизғин кечди.

      Шохзод Қаландаров, ёш адолатчи:

  • Бугун қувончим жуда чексиз. Йиллар бўйи ният қилган орзуларим рўёбга чиқди. Илк китобим дунё юзини кўрди, “Адолат белбоғи” билан тақдирландим. Бу ютуқларимда партиямнинг ўрни беқиёс эканидан миннатдорман. Бор куч ғайратимни юртим, партиям  келажаги  учун сафарбар этаман.

Бир сўз билан айтганда,  ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби амаллар давом этади ва Янги Ўзбекистонимизни   барпо этишда хизмат қилади.

 

                                                                                                                         Рустам БОЛТАЕВ,

                                                                                                                              “Адолат” СДП

                                                                                                   Урганч шаҳар Кенгаши раиси,

                                                                                                         депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+