Китоб тақдимоти  бўлиб ўтди

23.02.2022 12:02:33

Маълумки,  “Адолат” СДП ташаббуси  бир неча йилдан буён анъанага айланиб, ёшлар нигоҳидан  муносиб жой олиб келаётган “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида  ўтказилиб келинаётган тадбир, давра суҳбати, учрашувлар ёшларни ватанпарварлик руҳида  тарбиялаш, уларни жамиятда муносиб ўринларга эга бўлишлари, мамлакатимиз тақдирига бўлган дахлдорлик туйғуларини кучайтиришда хизмат қилмоқда.

 Айниқса, лойиҳа доирасида умумўрта таълим мактабларининг  юқори синф ўқувчилари,  лицей ва коллежларда ташкил этилган “Коррупция тараққиёт кушандаси” номли иншолар  танловининг  самарали ташкил этиб келинаётгани ёшлар онгида  коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришда  аҳамиятли бўлмоқда.

2021 йилда ташкил этилган иншолар танлови натижаларига кўра,  партия Сиёсий Кенгаши томонидан  чоп этилган “Коррупция ёшлар нигоҳида” номли китобда хоразмлик   олти  нафар ғолиб ўқувчимизнинг  ҳам  иншолари жой олгани  қувонарли бўлди.

Айни кунларда воҳамизда  жойларда мазкур китобнинг  тақдимотига бағишланган тадбирлар қизғин паллага кириб бормоқда.

Урганч давлат университетида бўлиб ўтган китоб тақдимоти ҳам ўқувчиларнинг фаоллигида қизиқарли  кечди. Коррупцияга қарши муросасиз кураш тўғрисидаги ҳамда китобнинг чоп этилиши ва унда жой олган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган сатрларга соҳа мутахассислари томонидан  ижобий фикрлар билдирилди.

Иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди ва фаол  ўқувчи ва ўқитувчиларга партиянинг  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

  Замира АБДУЛЛАЕВА 
“Адолат” СДПХоразм вилоятКенгаши
матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+