Янгиликлар 1386
Китобхонликни ривожлантиришга бағишланган тадбир ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-қарори ижросини амалга ошириш мақсадида Бўстонлиқ туманидаги ахборот-кутубхона марказида учрашув бўлиб ўтди.
«Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги, ОАВ вакиллари ва бошқа фаоллар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбир давомида аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга бағишланган турли қизиқарли шартлар ташкил қилиниб, уларда иштирок этган талаба-ёшлар ўз билим ва иқтидорини намоён этдилар.
Якунда «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари томонидан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишда ташаббус кўрсатган Туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва ҳудуддаги мактаб ИММБТларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
"Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг