Китоблар тақдимоти:  Барқарор тараққиёт йўлида

26.05.2022 14:05:45

Ҳаётимиз, жамиятимиз барқарор ривожланиши – ҳар бир инсон орзу-умиди ҳисобланади.

Хўш, бундай тараққиётга қандай эришилади?

Бу саволга ҳар бир киши ўз касб-кори, соҳаси, ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда жавоб бериши мумкин.

Мутафаккир олимлар эса илмий асосланган китоблари, тадқиқотлари натижалари билан жавоб берадилар.

Мен ҳам ўз билим даражам, касб-корим, фаолият юритган соҳаларим, ҳаётий тажрибаларимдан келиб чиққан ҳолда, китобхонларга ҳуқуқ масалалари, қишлоқ хўжалигини механизациялаш, ижтимоий-иқтисодий масалалар, инновация, қайта тикланувчи (муқобил) энергетика, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, авлод аждодларнинг Насабнома ва шажараларини юритиш, А.Яссавий ва невараси Сузук ота ҳақида, “Соҳибқирон Амир Темур авлиёлар юртида”, “Сузук ота” (ҳозир нашрда) китобларини, шунингдек, яқинда “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони” каби  қатор мақолаларим билан манбалар асосида, тадқиқотлар, тавсиялар билан уларни нашрга тайёрлаганман.      

Уларнинг ичида шу куннинг долзарб мавзусига айланган, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга оид нашр этилган китобларим:

1. “Муқобил энергия турлари – ҳаётга!” «SHARQ» НМАК-2011.

2. “Муқобил энергия ривожи – кучли ижтимоий ҳимоя омили” Ўзбекистон “Адолат” СДП-2012

3. “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг иқтисодий истиқболлари”  “ILM- ZIYO”-2014,     

4. “Муқобил энергия – фаровон турмуш омили” К.Шадиметов  “ILM ZIYO” – 2016,

5. “Ўзбекистонда биоэнергетиканинг инновацион ривожланиши” – Ўзбекистон Энергетика вазирлиги – 2020 ва Илм-фан ва инновация журнали-2020 ҳам бор.

Ушбу китобларга шу кунда қизиқиш кўпайиб, кўплари мендан сўраб мурожаат қилишмоқда, лекин менинг ўзимда ҳам айримларидан биронта нусха қолмабди.

Муаллиф сифатида сони 17 та илмий-оммабоп китоблар, 30 та илмий журналларда, 300 га яқин республика ва вилоят газеталарида мақолаларим чоп  этилган, кўп марта Ўзбекистон радио ва телекўрсатувларда чиқишлар қилдим, видеоролик, плакатлар, буклетлар тайёрладим. Ҳозир ҳам инновацияни қўллашга доир илмий-амалий фаолиятимни давом эттирмоқдаман.

Уларни тақдимотида сифатида  сўз юритсам, бугунги ёшларга “Барқарор тараққиёт” концепцияси, мамлакатимизда табиат, сув ва ер русурсларининг ҳолати, улардан оқилона фойдаланиш муаммолари, чиқиндилар билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этиш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларини ўрганишда юқоридаги китоблар ҳам қўл келиши мумкин.

Олий, ўрта ўқув юртларининг шу йўналишлари учун мўлжалланган мазкур китоблар, қўлланмаларимни яқинда Тошкент Ирригация ва механизациялаш, илмий тадқиқот университетининг Энергия таъминоти кафедрасига талабалар фойдаланишлари учун топширдим.  Кузатишимча, тадқиқотчи олимлар ҳам мени ушбу китобларимдан манба (ссылка) сифатида фойдаланишмоқда.

Ушбу китобларнинг айримлари 1000-1500 нусхада кўпайтирилган ва республикадаги партия фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатларига тарғиботи ва тадбиркорларга фойдаланиш учун (Давлат гранти доирасида чоп этилиб)  тарқатилган эди. Уларнинг электрон варианти интернет саҳифаларига (менинг исмим ва фамилиям ҳамда китобларнинг номи билан) ҳам қўйилган, ундан ҳам бемалол фойдаланиш мумкин.  

Мазкур китоблардаги (расмда айримлари) мавзулар юзасидан қизиққан кишилар саволларига жавоблар олишлари, бу борада амалга ошираётган ишларимиз билан танишишларини тавсия этишим  мумкин.

 

Шадиметов Камалжан
иқтисод фанлари номзоди, Халқаро Экология, инсон ва табиат фанлари

Академияси ҳақиқий аъзоси, академик
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация ва муқобил энергетика
тарғиботи маркази” раҳбари,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+