Янгиликлар 2004
Кластер - сифат ва самарадорлик гарови
Бугун мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва салоҳияти бутун дунё миқёсида миллий ўзига хос ва мос равишда намоён бўлмоқда. Жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган сифатли маҳсулотлар етиштириш ҳамда бу жараёнга ишончли ва истиқболли ускуналарни жорий этиш замон талабига айланиб улгурди.
Барча соҳаларда кластер усулини қўллаш ютуқларни кўпайтирибгина қолмай, балки хизматлар ва маҳсулотнинг сифат кўрсатгичини оширади. Президентимиз таъбири билан айтганда кластерлар фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад-экспорт ҳажмини ошириш. Бунинг учун эса янги бозорларни топиш керак.
Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди, янги тизим ҳам юрмайди. Шунинг учун чет эллардаги талабни мунтазам ўрганиб, имкониятлардан самарали фойдаланиш, экспортда изчилликни таъминлаш лозим.
Кластер усулида ишни ташкил этиш бир қатор қулайлик ва афзалликларни яратиб беради. Жумладан, замонавий усуллар ва интенсив технологиялар жадал ўзлаштирилади. Экин майдонлари ҳолати яхшиланади, мавжуд моддий техника воситаларини тубдан яхшилаш эвазига маҳсулот етиштириш хажми кўпаяди.
Айни пайтда мамлакатимизда кластер тизимини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Жараённинг бир бири билан узвий боғлиқлиги сифат ва самарадорликнинг ошишига хизмат қилади.
Малохатхон МУСАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши раиси ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг