Янгиликлар 2483
Кўчага чиқиндини ким ташлади?
Кўп қаватли уйларда яшовчиларни қийнайдиган муаммолардан бири эрталабда кун ора йўлакларда маиший чиқиндиларни пайдо бўлиши. Қизиқ, бунга ким журъат этди экан, деган савол барчани бирдек ўйлантиради. Жавоб эса аниқ: ташқаридан биров келиб бу ишни қилмайди, ён қўшнимиз ёки аччиқ бўлсада ўз фарзандимизнинг иши бу.
Жалақудуқ туманидаги “Туялас” маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида ўтказилган тарғибот тадбирида айни шу масалага эътибор қаратилди. Илгаргидан бутунлай қиёфаси ўзгарган уйларга ҳавасингиз келади. Бунинг учун аҳолини ҳам, давлат бюджетидан ҳам қанча маблағ сарфланди. Эндиги вазифа бу ободликни, озодаликни сақлашдан иборат.
Тўйдихон АЛИБОЕВА, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:
- Очиғи, айрим фуқаролар ҳалигача ўзи яшаб турган хонадонининг тозалиги саломатлик асоси эканлигини, ободлик остонадан бошланишини тушунсада амал қилмайди. Касалликдан азият чексакда унинг келиб чиқиш сабаблари хақида ўйламаймиз. Бугун фуқаролар билан айни шу мавзуда суҳбатлашдик. Бу борада жамоатчилик назоратини ҳам йўлга қўйиш зарур. Токи тўғри келган жойга маиший чиқиндиларни ташлаш билан экологияга ҳам, соғлигимизга ҳам зарар етказаётганимизни унутмайлик.
Тадбир доирасида ҳашар ташкил этилиб маҳалла ҳудудида тозалов ва ободонлаштириш ишлари бошланди.
Барнохон БОЗОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ
туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг