Янгиликлар 1160
Кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатилди
Сўх туман прокурори Садирали Мирзокаримовнинг мазкур лавозимда иш бошлаганига кўп вақт бўлмаса-да, ҳар доим халқ орасида. Ҳар бир мурожаатимизга ижобий жавоб беради. Маҳалламиздаги бир неча муаммоларни бартараф этишда ҳам амалий кўмагини аямади.
2-сектор раҳбари номига “Ҳазрати Али” МФЙнинг “Ҳақиқат” ҳамда “Сариканда” МФЙнинг Балиқчи кўчаларини ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатиш масаласида депутатлик сўрови юборган эдим. Қисқа фурсат ичида кўчалардаги мавжуд ҳолат ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Тунги ёритгичлар ўрнатилди ҳамда ичимлик сув тортиш жараёни сектор раҳбари томонидан назоратга олинди. “Ҳазрати Али” МФЙ ҳудудида қурилаётган қабристон жанозахонасига ҳам ҳомийлик қилиб, қурилиш материаллари билан таъминладилар.
Сектор раҳбаридан ҳар иккала маҳалла аҳолиси ҳам миннатдор бўлди.
Субҳонали НИШОНОВ,
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг