Янгиликлар 2104
Кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилиш кун тартибида давлатамиз раҳбари томонидан кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар уй-жой мулкдорларига яшил майдонлар барпо этиш учун бириктирилиши ва ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклиги ҳақида таъкидлаган ҳолда, 10 декабрга қадар яшил майдонлар барпо этиш учун «долзарб 40 кунлик» утказилиши белгиланди.
Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналарда диёримизни бундан-да обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқта. Мазкур дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» доирасида «Адолат» СДП партиясидан Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари ва Нукус давлат педагогика институти жамоаси билан биргаликда «дустлик» канали ёнидаги буш жойларга сояли ва хушманзара ҳудуд яратиш мақсатида кўчат навлари экилди.
Уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган ҳар бир иш албатта кун келиб ўз натижасини бериши аниқ. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилиш ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлаш, барчамиз учун бирдек эзгу иш.
Расул ҚУДИЯРОВ,
“Адолат” СДП Нукус шахар Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг