Янгиликлар 3456
Кўчма ярмаркалар аҳолига қулайлик яратмоқда
Инсонларнинг карантин талабларига қатъий амал қилишларини янада тартибга солиш мақсадида бугунги кунда маҳаллаларда кўчма озиқ-овқат ярмаркалари ташкил қилиняпти.
Шундай ярмаркалардан бири яқинда Шайхонтохур туманидаги “Кўкча” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам уюштирилди. Халқ депутатлари Шайхонтохур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова ҳамда 3-сектор раҳбарлари иштирокида ташкил қилинган ярмаркада арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари маҳалла кўчалари бўйлаб айланиб юриб сотилди. Натижада хонадон эгаларининг оғири енгил бўлди.
Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда харидорларга 2 метр оралиқ масофада хизмат кўрсатилди. Ушбу қулайлик маҳалла аҳлига манзур келиб, сотувчилар ҳамда ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг