Янгиликлар 1522
Когон шаҳрида конституция билимдони аниқланди
“Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳарнинг 7-сонли умумтаълим мактабида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Бугунги кун ёшлари учун ҳар жабҳада кенг имконият эшиклари очилган. Ана шу имкониятлардан унумли фойдалана олган ёш авлод ўз келажаги учун мустаҳкам замин ярата олади. Зеро, эртамиз эгалари бўлмиш ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилиятларини юзага чиқариш улар олдидаги муҳим бурчимиздир.
Ана шу мақсадда ўтказилган бугунги кўрик-танлов Когон шаҳар умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилди.
Танлов низом асосида 3-босқичда ўтказилди. Иштирокчи ўқувчилар шартлар асосида ўз чиқишларини намойиш этди. Унда ўқувчилар партиялар тўғрисидаги, таълим, конституцияга оид билимларини ҳамда ижодий қобилиятларини намойиш этдилар.
Кўрик-танловда иштирокчи ўқувчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати очиқ овоз бериш йўли билан баҳоладилар.
Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланиб, эълон қилинди.
Натижага кўра, 2-ўрин шаҳар 4-сонли уммумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Сабина Ниёзова эгаллади. 7-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳичеҳра Остонова эса 59 балл билан 1-ўрин деб топилди ҳамда вилоят босқичига йўлланма олди.
Ғолибга партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилди.
Зарнигор Тошева
“Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг