Конференцияда партиянинг сайловдаги иштироки режалаштирилди

27.08.2021 17:08:08

"Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгашининг Х Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари шаҳар ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия вилоят Кенгаши аъзолари партия фаоллари иштирок этди. Конференция кириш қисмидан олдин вилоят Кенгашининг охирги 5 йил давомида олиб борилган ишларини иштирокчилар томонидан таҳлилий баҳоланди. 2021 йил иккинчи ярмидан бошлаб партия олдида иккита муҳим сиёсий тадбирни ташкил этиш ва уларни муваффақиятли ўтказиш масаласи долзарб бўлиб, биринчиси партия тизимида ҳисобот-сайлов конференцияларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлса, иккинчиси Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш ва партиямизнинг иштироки масаласидир.

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиши кафолатланган. “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ушбу сайловда ўз номзоди билан фаол иштирок этиши ҳамда қонунчиликда белгиланган ваколатлардан  тўлиқ фойдаланиши лозим. Мазкур сайловда фаол иштирок этиш ва партия томонидан кўрсатиладиган номзодни аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 5 август куни партия Сиёсий Кенгашининг VII Пленуми бўлиб ўтди ва Сиёсий Кенгаш раиси Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовични Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод сифатида кўрсатиш масаласини партия X Қурултойи муҳокамасига киритиш мақсадида партия X Қурултойини 2021йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.  Шу муносабат билан “Адолат” социал-демократик партияси X Қурултойига партия вилоят Кенгашидан вилоят манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қиладиган муносиб ўн нафар делегатлар таркиби аниқлаб олинди. Делегатларни сайлашда уларнинг сиёсий билим ва салоҳиятларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Мақсуд ҲАМИДОВ,

 «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+