Янгиликлар 1167
Конституцион ислоҳотлар – давр талаби
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида фуқаролардан таклифлар йиғишга бағишланган тадбирлар “Адолат” СДП Бухоро вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан маҳаллалар бўйлаб ўтказиб келинмоқда. Ушбу сиёсий жараён вилоятимизда партиямиз фаоллари иштирокида айни кунларда қизғин паллага етиб келди.
Хусусан, маҳаллалар бўйлаб ўтказилаётган “Конституцион ислоҳотлар – давр талаби” мавзусидаги тадбирлар, давра суҳбатлари фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш баробарида, мамлакатимиз тақдирига ҳар бир фуқарода дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда аҳамиятли бўлмоқда.
Жумладан, Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан тумандаги “Тинчлик” МФЙда, Шофиркон туманида 50-сонли оилавий поликлиникасида, Ромитан тумани “Афросиёб” МФЙда, Пешку тумани “Хуррам” МФЙда, Олот тумани “Асажан” МФЙда, Вобкент тумани “Сарапул” МЧЖда, Ғиждувон тумани “Холқ обот” МФЙда, Бухоро тумани “Шергирон” МФЙ, Бухоро шаҳар “Ойбек” МФЙда, Жондор тумани “Навгади” МФЙда, Когон туман 23-сонли ойлавий поликлиникасида ҳамда Қоракўл тумани “Эскиқала” МФЙда ташкил этилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Ташкил этилган ушбу тадбирларда фуқаролар томонидан конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди.
Савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлган тадбирларда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, конституциявий комиссияга етказиладиган бўлди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг