Янгиликлар 1276
Конституция - адолат устуни
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш Ўзбекистон «Адолат» СДП фаолиятининг асосини ташкил этади. Бу борада «адолатчилар» Конституциямизга таянади. Шу сабаб Бош Қонунимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги партия фаоллари томонидан кенг байрам қилинмоқда.
Партиянинг Жалакудук туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги Туялас МФЙда «Конституция – тинчлик омили, адолат устунидир» мавзусида ўтказилган тадбирда бу ўз ифодасини топди. Ёшлар етакчилари ва маҳалла ёшлари иштирокидаги тадбирда Бош Қонунимиз асосида қонунчилигимиз мустаҳкамланиб бораётгани, ҳуқуқий маданият ва амалдаги қонунчилик ҳақида маърузалар эшитилди. Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Тадбир якунида фаол ёшлар «Адолат» СДП томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
«Адолат» СДП Андижон вилоят
кенгаши Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг