Янгиликлар 1924
“Конституция билимдони” кўрик-танловининг конимех туман босқичи аниқланди
“Адолат” СДП Конимех туман Кенгаши томонидан шаҳарнинг Конимех туман касб-ҳунар таълими мактабида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ёшларни жамиятда ўз ўринларини топишларида кенг имкониятлар эшиклари очилган. Ана шу имкониятлардан унумли фойдалана олган ёш авлод ўз келажаги учун мустаҳкам замин ярата олади. Ўз навбатида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятинии юксалтириш долзарб вазифа. Зеро, Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг асосий вазифаларидан бири жамиятда адолатни қарор топтириш, қонун устиворлигини таъминлашдан иборат.
Ана шу мақсадда ўтказилган бугунги кўрик-танлов Конимех туман умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ҳамда туман касб-ҳунар таълими мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилди.
Иштирокчилар танлов низом асосида 3-босқичда шартлар асосида ўз чиқишларини намойиш этди. Унда ўқувчилар партиялар тўғрисидаги, таълим, конституцияга оид билимларини ҳамда ижодий қобилиятларини намойиш этдилар.
Танлов якунига Азамат Усенов 1-ўрин деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолибга партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилди.
Қудайимберди ЖАНХЎЖАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Конимех туман Кенгаши
раиси
Фикрингизни қолдиринг