Янгиликлар 1109
Конституция билимдонлари рағбатлантирилди
Шовот туман 1- сон касб-ҳунар мактабида партия Шовот туман Кенгаш билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Конституция- келажагимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Сўзга чиққанлар томонидан Конституциямиз ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги масъулиятини англаган ҳолда, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини, юртдошларимизни муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш каби устувор мақсадларни белгилаб қабул қилинганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Иштирокчиларнинг Бош қомусимиз тўғрисидаги қизиққан саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида туман Кенгаши депутати Феруза Юсупова тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларни партия туман Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Меҳриноз АБДИЯЗОВА,
“Адолат” СДП
Шовот туман Кенгаши раиси,
“Ёшлар парламенти” аъзоси
Фикрингизни қолдиринг