Янгиликлар 1119
Конституция эркинликларимиз асоси
Бугунги кунда янгиланиб бораётган мамлакатимизга ҳамоҳанг тарзда Бош қомусимизга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан “Адолат” социал-демократик партияси томонидан вилоятимизнинг барча туман , шаҳар Кенгашларида тадбирлар ташкил этилиб,фуқароларнинг мазкур масала юзасидан таклиф ва муносабатлари ўрганилмоқда.
Бугун Ғузор тумани ҳокимлигида “Менинг Конституциям” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда ҳам шулар хусусида сўз юритилди. Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилшод Ҳамзаев, туман ҳокими Бекзод Суюнов, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, Сенатор, партиядошимиз Абдураҳим Иркаевлар конституцияни такомиллаштириш зарурати юзага келганлигини аниқ мисоллар билан тушунтириб ўтдилар.
Тадбирда депутат Дилшод Ҳамзаев Конституциянинг кўпгина моддаларига киритилаётган хусусан, тадбиркорлик, иқтисодиёт йўналишларидаги ўзгаришларга алоҳида тўхталди.
Тадбирда иштирокчилардан тушган таклифлар инобатга олиниб, конституциявий комиссияга юборишга келишиб олинди.
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг