Янгиликлар 1210
Конституция - халқимизнинг тарихий ютуғи
Ўзбекистон «Адолат” СДП Музработ туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 51-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан “Конституция – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия Музработ туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, мактаб ўқитувчи педагоглари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни партия Музработ туман Кенгаши раиси Абдуғани Жўраев очди ва Конституция байрами билан барчани муборакбод этди.
Шундан сўнг сўзга чиққанлар 1991 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конуституцияси қабул қилинганлиги бунда эркинлик, озодликни, мустақилликни ва ҳурликни тантанали равишда ўзида намоён этувчи бу муқаддас ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлигини, қутлуғ сананинг 29 йиллиги-умумхалқ байрами, муҳим сана сифатида кенг нишонланиб келинаётганлиги хусусида таъкидлаб ўтишди. Қонун бор жойда тинчлик, тотувлик юксалиш ва ривожланиш даражаси ўсиб бориши ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.
Сайёра Бердиева, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати:
- Конституция – халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғи. Зотан, айнан асосий Қонунимиз суверен давлатимизнинг ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлди. Юртимизда ҳуқуқий демократик ва очиқ фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келмоқда. Конституция – биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бўлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя. Конституция - нафақат бугунги куннинг қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, фарзандларимиз йўлини ёритиб тургувчи маёқдир. Шундай экан, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, унинг маъносига етиб бориб, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз даркор.
Байрамда ўқувчи ёшлар томонидан айтилган қўшиқ, шеър ва ифодали монологлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият берди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар партия фаоллари томонидан ташаккурнома ва эсдалик соқғалар билан рағбатлантирилди.
Фахриддин Орифхонов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг