Янгиликлар 1341
Конституция инсон ҳаёти, ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатлари кафолати
"Адолат" СДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги “Нуронийлар” дам олиш маскани тадбиргоҳида янги конституция лойиҳасига тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари, Қарши шаҳридаги йигирмага яқин МФЙлар аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тадбирда вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева сўзга чиқиб, янги бахтимиз қомуси лойиҳасида ўз аксини топган инсон қадрини улуғлашга қаратилган, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари хусусида фикр-мулоҳаза юритди.
Тадбирда қатнашган фуқаролар томонидан Конституциянинг 14-Оила бобининг 63-64-65-моддаларига киритилаётган лойиҳасига таклифлар берилди.
Тадбир савол-жавоблар асосида ташкил этилгани боис қизиқарли кечди.
Фуқаролар томонидан юборилган барча таклиф ва мулоҳазалар Конституциявий комиссияга тақдим этилиши айтиб ўтилди.
Гулноза Раджабова,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг