Янгиликлар 811
"Конституция — ёшлар нигоҳида"
Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Конституциясининг мазмун-моҳиятини пухта ўргатиш, маънавий-маърифий саводхонлигини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қонунларини билиш, ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида “Адолат” социал демократик партияси Тайлоқ туман Кенгаши томонидан тумандаги 22-сон ўрта таълим мактабида, "Конституция — ёшлар нигоҳида" номли тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда инсонпарварлик, демократик ва адолатпарварлик тамойиллари акс эттирилган тасвирий асарлар, кўргазмали воситалар жумладан, ҳуқуқий-ахлоқий мазмундаги кўргазма ташкил этилди.
Йиғилганларга халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Дилафруз Улуғбоева янгиланган Конституция тўғрисида гапириб ўтди.
Нилуфар Акрамова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тайлоқ туман Кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг