Янгиликлар 1105
Конституцияда инсон манфаати улуғланади
29.06.2022 11:06:16
Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Касби ва Миришкор туман Кенгашлари томонидан Муғлон ва Янги Миришкор МФЙ тадбиргоҳида Янги Ўзбекистон Конституциясини янада такомиллаштиришга бағишлаб, аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбирда мутахассислар Конституциянинг айрим моддаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида халқ оммасини хабардор этишди.
Иштирокчилардан тушган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб, республикадаги тегишли комиссияга тақдим этишга келишиб олинди.
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг