Конституцияга самосуд учун оғир жазо чоралари қўлланилиши киритилиши лозим

31.05.2022 14:05:14

Сўнгги вақтларда жамиятимизда инсонлар бир бирларига нисбатан зўравонлик ишлатиш, уларни зўрлаш ҳолатларини кўп эшитиб, ўқиб қоляпмиз.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилган бўлса-да, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қонунга хилоф тарзда жазолаш, яъни “самосуд” бўлаётгани қонунларимизда ҳали ўзгартирилиши лозим бўлган масалалар борлигини кўрсатади.

Жумладан: Конституциянинг 24-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир” – деб белгиланган. Шу моддага "самосуд" сўзи ва самосуд учун оғир жазо қўлланилиши лозимлиги киритилиши муҳим деб ҳисоблайман.

 Зеро, ўзбошимчалик билан қонунга хилоф тарзда фуқароларни жазолаш, уларга нисбатан зўравонлик ишлатиш, уларнинг қадр-қимматини оёқ ости қилиш ўта оғир жиноят ҳисобланиши ва бунга жазо оғирлигини Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси англаши лозим.

 

Гулнисо САИДОВА,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати

бошқарма бошлиғи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+