Янгиликлар 1222
Конституциямизда инсонпарварлик ифодаси
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адҳамжонова Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳияти, конституциявий қонун лойиҳасининг ишлаб чиқиш жараёнлари ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлашга бўлган эътибор янги конституциявий қонунни яратишни талаб этмоқда. Бу жараёнда бевосита фуқароларнинг иштирок этаётгани эътиборли.
Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
– Давлатимиз раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак, деган тамойил асосида берилган таклифларни жамоатчилик қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилиш масаласи алоҳида норма сифатида киритилиши кўзда тутиляпти. Бу инсонпарварлик йўлида яна бир қадам демакдир.
Учрашувда Конституциямизнинг ҳар бир бўлимига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, бунинг зарурати ва аҳамияти ҳақида иштирокчиларнинг фикрлари эшитилди.
Зумрадой Солиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
Фикрингизни қолдиринг