Янгиликлар 1298
Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи — халқ
2022 йилнинг 25 июнь санасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада жами 128 та модданинг тенг ярими, яъни 64 тасини ўзгартиш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда. Улар орасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва ижтимоий соҳаларда жуда муҳим янгиланишлар бор.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ўтказилиши белгиланган.
Мақсад — аҳолида, кенг жамоатчиликда конституциявий ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, ўз таклиф ва мулоҳазаларини фаол билдиришлари учун "майдон"лар яратиб бериш.
Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш, мазмун моҳиятини жамоатчиликка етказиш бўйича тарғибот тадбирлари Гулистон шаҳри истироҳат боғида ташкил қилинди.
Тадбирда Адолат СДП Гулистон шаҳар Кенгаши депутати А.Атабаев,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Джанибекова,Адолат СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Умурзокива ,Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов иштирок этишди.
Конституциянинг айрим бобларига киритилаётган фуқароларни эҳтиёжманд қатламини ҳимоя қилиш, ўлим жазосини таъқиқланиши, ногиронларни ҳимоя қилиш, ўқитувчиларни ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва бошқа бир қатор йўналишлар юзасидан ўзгартиришлар киритиш бўйича депутат томонидан билдирган фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига 2022 йил 5 июльга қадар муҳокамада бўлади.
Ш.Умаров
“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг