Янгиликлар 1210
Конституциявий ислоҳатлар-келажак пойдевори
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олтинсой туман "Аёллар қаноти" Кенгаши томонидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорликда тумандаги 15-сонлии мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида "Конституциявий ислоҳатлар-келажак пойдевори" мавзусида тадбир ташкил этилди
Тадбирда партия Олтинсой туман «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоллари, партия туман Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари, санъат мактаби БПТ аъзолари, маҳаллалардан фаол аёллар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган, моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар – шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилиши зарурат қилиб қўйилаётганлигини таъкидладилар. Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи инсон қадрини улуғлашдек улуғвор ғояси ётганлигини айтиб ўтишди.
Сўзга чиққанлар Асосий қонунимизни ислоҳ қилиш заруратини юзага келтирган омиллар, Бош қомусга ўзгартишлар киритилишининг улкан ижобий аҳамияти тўғрисида атрофлича сўз юритдилар.
Малика Хидирова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси:Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги конституция такомиллаштирилишини ўта долзарб масала сифатида кун тартибига қўймоқда. Ўзбекистон ўз тараққиётининг ҳозирги даврида халқимизнинг бугуни ва эртасини белгилаб берувчи ислоҳотлар палласига кирди. Шундай даврда халқимиз учун янги ҳаётий марраларни ўзида акс эттирган конституцияни қабул қилиш ислоҳотларнинг тақдирини ҳал қилувчи муҳим вазифадир. Конституция – жамият, давлат шаклланишида, унинг бошқарувида энг муҳим ҳуқуқий ҳужжат. Асосий қонуннинг ўзгариши бутун халқ манфаатига дахлдор масаладир. Бинобарин, юртимиз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро конституция такомиллаштирилишида фаол қатнашиши керак.
Мамлакат конституциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш партиямиз дастури, унинг сиёсий платформасига ҳамоҳанглиги ҳам маълум қилинди. Тадбир иштирокчилари шулар хусусида сўз юритиб, ўз таклифларини ва
фикр-мулоҳазаларини билдирдилар
Тадбирда Конституция такомиллаштирилишига доир аниқ, асосли таклифлар ўртага ташлангани эътиборга молик бўлди.
Маърузачилар давра суҳбати қатнашчиларининг саволларига муфассал жавоблар қайтардилар.
Дилафрўз Раҳматова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши
бош мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг