Янгиликлар 1023
Конституциявий ислоҳот
Эслатиб ўтаман, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси мобайнида аҳолидан келиб тушган таклифларни Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари томонидан умумлаштириш ва шу тариқа қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари фаол давом этмоқда.
Умумхалқ муҳокамасидан кейин ҳам кенг жамоатчилик томонидан билдирилган тавсия ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳаси янги нормалар билан бойитилмоқда.
Жумладан, 45-моддага қуйидаги норма киритилиши таклиф этилмоқда:
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратади, ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.
46-моддани ҳам қўшимча 2-қисм билан тўлдириш режалаштирилмоқда.
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлайди.
Лойиҳага киритилаётган янги нормалар ҳақида хабардор қилиб борамиз.
Одилжон Тожиев
Конституциявий комиссия Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг