Янгиликлар 1298
Конституциявий ислоҳот учрашуви Мирзо Улуғбекда
15.07.2022 16:07:34
Жорий йилнинг 14 июль куни Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмита раиси Нариман Умаров ташриф буюрди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек, Сенат, Сенат Кенгаши ва қўмиталарнинг қарорлари ижроси юзасидан сўз борди.
Айгул ПЕРНЕБЕКОВА,
“Адолат” СДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг