Янгиликлар 1336
Конституциявий ислоҳотлар давр талаби
Сардоба туман 18-мактаб биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Джанибекова, Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов, Сардоба туман Кенгаши раиси Б.Бекмуродов, 18-мактаб директори Марварид Кенжаева мактаб жамоаси иштирокида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш юзасидан муҳокама учрашуви бўлиб ўтди.
Унда депутат Н.Джанибекова иштирокчиларга умумхалқ муҳокамасига қуйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини тўлиқ тушунтириб ўтди.
Учрашувда Конституцияга киритилаётган "Миранда қойдаси", "Хабеас Корпус акти" тушунчалари тўғрисида, ўқитувчи мақомини кўтариш юзасидан киритилаётган қўшимчалар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Тадбирда иштирокчилардан таклифлар қабул қилиниб, иштирокчиларга қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилди ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлади.
Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни йўллаш 15 июлга қадар давом этади.
“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг