Конституциявий ислоҳотлар — инсон шаъни ва қадр-қиммати учун

27.06.2022 16:06:14

Айни кунларда халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқелик - Ўзбекистон Республикаси Конституциясига замон талабларидан, фуқароларимиз истак ва хоҳишларидан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштиришга қаратилган демократик ислоҳотлар юз бермоқда.
Мазкур жараёнларда Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан жойларда, партиянинг турли бўғинларида, Республикамиздаги турли вазирлик ва ташкилотларда, таълим муассасаларида фаоллар, ёшлар ва хотин қизлар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, фуқароларимизга кун тартибидаги асосий масала юзасидан атрофлича маълумот бериш баробарида, уларнинг фикр ва таклифлари ўрганилмоқда.
Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати, “Ёшлар” телерадиоканали билан ҳамкорликда “Конституциявий ислоҳотлар — инсон шаъни ва қадр-қиммати учун” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Ўзаро савол жавоблар, мунозараларга бой бўлган тадбирда партия фаоллари ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, давлат ва жамият тараққиётига дахлдор қатор таклифлар қизғин муҳокама қилинди

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+