Янгиликлар 1166
Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти халққа етказилмоқда
Конституциявий ислоҳотларнинг марказида инсон қадри ва манфаатлари устуворлик касб этаётгани унга инсон шахси ва эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларнинг чуқурроқ акс эттирилаётгани ёхуд шу каби таклифлар асосига қурилаётгани билан аҳамиятлидир.
Жорий йилнинг 27 июнидан 5 июль санасига қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг сайлов округларида сайловчилар билан учрашув ўтказиб, фракция аъзолари учрашув давомида Конституциявий ислоҳотларни тушунтиришлари белгиланган эди.
Шунга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева, Гулруҳ Агзамова ҳамда Елена Михайловна Борисовалар жойлардаги сайланган округларида бўлиб, у ерда аҳолига конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказди. Кенг тушунтиришлар олиб борди. Учрашувлар пойтахтимизнинг Миробод, Бектемир, Яккасарой, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида ўтказилди.
Учрашувлар давомида аҳоли томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар тингланди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг