Янгиликлар 1086
Конституциявий ислоҳотлар қизғин паллада
Бугун Янгиариқ тумани «Шихбоғи» маҳалласидаги 2-сон умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда «Адолат» СДП туман Кенгаши раиси Б. Сапаева, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосар Н. Сотиболдиев иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага киргани, 25 июндан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳасини янада такомиллаштирилиш ишларида кенг жамоатчиликнинг фикри эътиборга олинаётгани қайд этилди.
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши юзасидан таъкидланган фикр ва мулоҳазалар иштирокчилар диққат марказидан жой олди.
Шунингдек, депутатлар томонидан жадал ривожланиб бораётган ҳуқуқий демократик жамият барпо қилишда асосий вазифа конституцияни ислоҳ қилиш заруриятини юзага келаётгани хусусидаги фикр ва мулоҳазалар муҳокама этилди.
Учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари, маҳаллаларда бўй чўзаётган ислоҳотлар «Обод маҳалла» дастури доирасида ичимлик суви таъминоти, янги барпо қилинаётган инфратузилма объектлари ва яратилаётган иш ўринлари тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди.
Конституциявий ислоҳотлар юзасидан иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари ўрганилди ва иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар берилди.
Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Қудрат ЖУМАНИЁЗОВ,
Янгиариқ туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг