Янгиликлар 1000
Конституциявий ислоҳотлар жараёни жамоатчилик муҳокамаларида
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – О.Дадажонова, Б.Аҳмаджонов ва туман прокурори О.Аҳроров иштирокида туманнинг “Обод” ва “Қораянтоқ” МФЙ ҳудудларида муҳокама тадбирлари ўтказилди. Умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти масъуллар томонидан кенг жамоатчиликка етказилди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати А.Сафаров туман педагогика коллежи ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида ташкил этилган конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида моддаларга киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берди.
– Биз ҳам масъуллар иштирокида тарғибот тадбирларини ўтказяпмиз, – дейди "Адолат" СДП Қува туман Кенгаши раиси Ш.Мамажонова. –Мутасаддилар билан биргаликда туманнинг “Акбаробод” ва “Юзия” МФЙ аҳолиси, ёшлар билан учрашиб, қонун лойиҳасини муҳокама этдик. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, ўз муносабатини билдирдилар. Фикрлари билан ўртоқлашдилар.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг