Янгиликлар 1158
Конституциявий қонун лойиҳаси тиббиёт ходимлари ўртасида муҳокамада
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Таваккал Чориев ҳамда, Пешку туман котибият мудири Ғайрат Ҳамидовлар Пешку тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тарғибот учрашуви ўтказди.
Муҳокама учрашувида ОМҚП депутати Т.Чориев сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берди. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси фуқаролар томонидан катта қизиқиш билан тингланиб, якунида таклифлар билдириди ва билдирилган таклифлар муҳокама этилди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг