Янгиликлар 1168
Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати, ”Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов ҳамда, партия Вобкент тумани Кенгаши раиси М.Рўзиевалар томонидан Вобкент туманидаги “Хайрабаот” МФЙ ва “Хайработ” ҚФЙларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга бағишланган “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда М.Ҳамидов ва М.Рўзиевалар томонидан иштирокчиларга Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Унга кўра қайд этилганидек, “Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади” эканлиги белгиланмоқда. Айтилганидек, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало “Инсон қадри учун” деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилган.
Суҳбат давомида фуқаролардан Қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир таклифлар олинди ва муҳокама этилди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг