“Кўпаки”да соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинмоқда

17.02.2021 12:02:21

Орамизда инфаркт ва инсульт билан оғриган кишиларнинг учраётгани ва аввалгидан бирмунча кўпайгани сир эмас. Спорт билан шуғулланган ва тўғри овқатланган одам эса соғлом бўлади.

“Кўпаки” оилавий шифокорлик пункти мудири Санжар Примов ҳамда халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати Азамат Товбоевлар ташаббуси билан 9-умумтаълим мактабида “Кўпаки” ва “Муллатоҳир” қишлоқлари аҳолиси ва мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида тарғибот тадбири ва эрталабки бадантарбия машғулоти ташкил қилинди.

Мактаб ҳовлисида оилавий шифокорлик пункти  шифокор ва ҳамширалари томонидан олиб келинган, бугунги бозорларимиз ва дўконларимизда сотилаётган инсон соғлиғи учун фойдали ва зарарли маҳсулотлар намойиш қилиниб,  уларнинг хусусиятлари тўғрисида тушунчалар берилди. Жумладан, асал, гўшт, қорамол ёғлари, сигарета, спиртли ичимликлар, қатиқ, ошкади, пиёз, турп, чакки, майиз, апелсин, олма, гуруч ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилиб, уларнинг ҳар бирининг инсон организмига фойдали ва зарарли томонлари хусусида сўзлаб берилди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси Боғдагул Маҳкамова иштирокчиларга туманимизда соғлом турмуш тарзини  кенг тарғиб қилиш бўйича тушунчалар берди.

Шунингдек, тадбирда “Кўпаки” оилавий шифокорлик пункти мудири С. Примов ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А. Тавбоевлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан  ўртоқлашдилар.

Қишлоқ аҳолиси ва мактаб ўқувчилари тадбирдан катта таассурот олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+