Янгиликлар 1413
Кўрик-танлов бор истеъдодим, куч ва ғайратимни юртим келажаги учун сафарбар этишга ундади
“Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан бир неча йилдан буён ёшлар орасида оммалашиб бораётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови воҳамиз бўйлаб биз - ёшларни конституциявий билимларимизни мустаҳкамлаш билан бир қаторда ватанимизга, эл-юртимизга бўлган муҳаббатимизни янада ошиб боришига хизмат қилмоқда.
Тўғри, мамлакатимизда ёшлар сиёсатига устивор масала сифатида қаралиб, униб-ўсишимиз учун катта эътибор ва имкониятлар яратилмоқда.
“Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳаётга татбиқ этилиб, юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинган бир қатор лойиҳалар ҳам ёшларнинг жамиятда муносиб ўринларни эгаллашларида замин яратаётганининг гувоҳи бўлмоқдаман.
Партия тенгдошларим қатори менинг ҳам орзуларимнинг ушалишига имконият яратди.
Бир неча йилдан буён, “Конституция билимдони” кўрик-танловида иштирок этиш ниятим рўёбга чиқди. Танловнинг шаҳар ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритишим осон бўлмади. Тенгдошларим ҳам худди мен каби танловга жуда пухта тайёрланиб келишгани истеъдодимни кучлироқ намоён этишга ундади. Натижада танловнинг Республика босқичига иштирок этишдек бахтга эришдим.
Тошкент шаҳар Юридик универстетида бошқа вилоятлардан келган иштирокчилар билан танишар ва танлов шартларига тайёрланар эканман, қалбимни бир олам қувонч қамраб олди.
Партия томонидан биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромдан жамиятимизга, ватанимизга қанчалар керак инсонлар эканимизни дилдан туйдим. Партия етакчилари, обрў-эътиборли устозлар ишончини қазонишдек бурч ва вазифани сидқидилдан адо этишни ният қилдим.
Катта таассурот, қувончу шодликлар билан Машъал Хоразмимга қайтар эканман, бор истеъдодим, куч ва ғайратимни Ўзбекистоним келажаги учун бағишлашга қарор қилдим.
Тўхтажон ҚУРЯЗОВА,
УРДУ академик лицей ўқувчиси
Фикрингизни қолдиринг