Янгиликлар 1150
Кўрик-танлов Хоразмда қизғин паллага кирди
«Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституция ранглар жилосида» расмлар кўрик-танлови Хоразм вилоятидаги чекка-чекка ҳудудларда ҳам изчиллик билан ташкил этилмоқда.
Ойдиной Саъдуллаева, Боғот туман 18-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси, танлов иштирокчиси:
- Болалигимдан расм чизишни жуда яхши кўраман. Турли мавзулар бўйича тасаввуримдаги шаклни ранглар билан безашдан завқ оламан. Мактабимизда «Конституция ранглар жилосида» номли кўрик-танловни эълон қилишганда тенгдошларим билан жуда хурсанд бўлдим. Зиммамда катта масъулият билан Бош Қомусимизнинг 50 моддасини ранглар жилосига кўчирдим. Унда «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деб белгиланган. Табиатни жуда севаман ва уни асрашга рассомлик қобилиятим билан муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилдим. Танлов ўз устимда кўпроқ ишлашимга туртки бўлди.
Бир сўз билан айтганда, кўрик-танлов ёшларни қобилият ва истеъдодларини тўла намоён этиш учун имконият яратиши билан бир қаторда, улар онгида ватанпарварлик туйғуларини ҳамда Бош Қомусимизга бўлган меҳрини оширишга, тинч ва осуда ҳаётни қадрига етиш каби гўзал фазилатларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиздир.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.
Фикрингизни қолдиринг