Коронавирус инфекциясига қарши курашиш чоралари ва тартиб-қоидалари бекор қилингани йўқ!

18.03.2021 09:03:39

Мамлакатимизда яна коронавирус инфекцияси билан касалланиш аниқланаётгани ва бу кўрсатгич утган кунга нисбатан кўпая бошлагани, айниқса касалликни болаларда аниқланаётгани ҳар биримизни хушёр бўлишимиз, яъни хар қандай ҳолатда карантин қоидаларига эътиборли бўлишимиз, ниқоб тақиб юришимиз лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман. Ички ишлар ходимлари томонидан фуқароларни огоҳликка чақириш ишлари қайта йўлга қўйилди. 2020 йилда жорий этилган карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилган бўлса-да, ниқоб тақиб юриш, масофа сақлаш тартиби шу вақтгача бекор қилингани йўқ.

Касалланиш кўрсатгичи ошиши сабаб махсус комиссия томонидан Тошкент шаҳрида карантин қоидаларига риоя этилиши назоратга олинади. Йиғилишлар, тадбирлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилиши талаб қилинди. Шу ўринда эслатиб ўтмоқчи бўлганим карантин қоидаларини қўпол равишда бузган, касаллиги учун уйда қолиши керак бўлган беморларимизни кўчага чиқиб юриши  ва бир неча марта огоҳлантирилишига қарамасдан карантин қоидаларини бузган фуқаролар жаримага тортилиши белгиланган.

Барча аҳолимизни карантин қоидаларига риоя қилишга чорлаб қоламан. Карантин қоидаларига амал қилган киши ўз оиласи соғлигини асрайди.

Келинг, барчамиз ўз соғлигимизга масъул бўлайлик.

 

Махфурат ХУШВАҚТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+