Янгиликлар 1205
Коррупция демократия ва хукук устуворлигига путур етказади
Партиянинг “Коррупция тараққиёт кушандаси” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ва Ғузор туман Кенгаши томонидан туман Ёшлар агентлиги тадбиргоҳида “Коррупциясиз жамият сари” мазуида тадбир бўлиб ўтди. Аҳоли ўртасида коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда депутатлар, партия фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
- Коррупцияга оид қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ҳақида аҳолига кенг тушунтиришлар бериш ҳамда улар орасида коррупцияга қарши тоқатсизлик маданиятини шакллантириш зарур,-деди ҳуқуқшунос партия фаоли Норсафар Норматов.- Коррупциявий холатларни минимал даражага туширишда хар бир давлат органининг катъий вазифаси бор. Буни яхши англаган Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз тизимида коррупцияга карши катъий позициясини билдириб, жиддий амалий чора-тадбирларни куллашга киришди. Бу йуналишдаги мухим чора-тадбирларни хал этишда конунчилик тизимидаги ислохотлар юксак самара бермокда. Зеро, хар бир саъи харакат кутилган самарани бериши учун, аввало, унинг хукукий ва ташкилий асоси мустахкам булиши лозим. Шу туфайли ҳам кейинги йилларда конунчилик хужжатларини тизимлаштириш йуналишида эришилган натижалар хаётимизнинг барча сохаларини эркинлаштиришда мухим омил булаётганини алохида эътироф этмоқ жоиз.
Шуниндек ,тадбирда партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қўйли Нарзуллаев. Депутат ёрдамчиси Шодмон Эшбоев ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб. коррупцияга қарши мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида кескин кураш олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Максад - халкпарвар давлат барпо этиш. Шундай экан халк учун адолат қўрғонини бунёд этиш бугун мамлакатда, жумладан халқ хўжалигининг барча соҳаларида кечаётган ислохотларнинг бош максадига айланган. Бу йуналишда узокни кузлаб амалга оширилаётган хайрли ишлар демократик давлат, эркин фукаролик жамиятини барпо этиш, халкимизнинг эзгу орзу-умидларини руёбга чикаришда мухим дастуруламал бўлади.
Тадбирда коррупцияга йўл қўйилган холатлар аниқланса, зудлик билан тегишли органларга мурожаат қилиш хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг