Коррупция – мамлакатимизнинг ривожи учун тўсиқ

16.08.2021 11:08:59

Коррупция бу - ҳар қайси давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқ бўладиган, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини кучсизлантирадиган, оқир-оқибат инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига олиб келадиган энг жирканчли иллат эканлигини барчамиз яхши биламиз.

Ҳар қандай давлат ушбу иллатга қарши курашиш орқали ўз хавфсизлигини таъминлаб ўтиради.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш уларга имконият яратиб бераётган сабаб ва ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатор қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Шулар қаторида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь кунги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419 сон Қонуни қабул қилинди.

Қонуннинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунийлилик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, очиқлиқ ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга боғлиқ чора-тадбирларнинг устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги ушбу қонуннинг тамойиллари ҳисобланади.

Биз тилга олган қонуннинг 5-моддасига мувофиқ коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бу халқнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имконият бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф қилиш, коррупцияга қарши ҳуқуқбузарликларни содир қилганлиги учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлашдан иборат.

Қонуннинг 6-моддасида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш дастури, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди. Ушбу комиссияга     Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раислик қилади.

Ҳақиқатда ҳам коррупция мамлакатимизнинг ривожи учун тўсиқ бўладиган хавфли иллат.

Ушбу иллатга қарши курашиш, ёш авлод онгида унга қарши иммунитетни шакллантириш, бутун жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши лозим.

Хулоса ўрнида айтганда, мазкур қонун ва фармон коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларидан бўлиб, ҳар бир фуқаронинг ўзига юклатилган вазифани фидойилик, ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданият билан бажариши лозимлигини талаб қилади.

Ҳар қайси фуқаро мамлакатимизда қабул қилинган қонунлар доирасида иш юритса, ҳар қандай салбий иллатларнинг олдини олишга хизмат қилган бўлади. 

     Халия ДЖУМАШЕВА,

Нукус туманидаги 7 сонли умумтаълим мактаби директори,

партия «Аёллар қаноти» фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+