«Коррупция - тараққиёт кушандаси»

06.10.2022 17:10:20

Фарғона давлат университетининг Филология факультетида «Коррупция - тараққиёт кушандаси» мавзусида талабалар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Табдирда Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Отажонов Санжар Тўлқинович ҳамда Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, «Адолат» СДП вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти раиси Аҳмадалиев Бунёд Маҳмудовичлар иштирок этдилар.

Йиғилишда коррупциянинг жамият равнақи йўлига ёв бўлиши, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатлари шунингдек, ушбу иллатга қарши курашда кенг жамоатчилик хусусан, ёшларнинг ўрни хусусида сўз юритилди.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сони бўйича Фарғона шаҳри кўрсаткичлари юқори эканлиги, ушбу ҳолатни ижобий томонга ўзгартиришда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари балки, таълим муассасалари, корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда барча жамоатчилик вакиллари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш лозимлиги таъкидланди.

Ташкилотчилар томонидан ташкил этилган ушбу учрашув коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.

Бунёд Аҳмадалиев,

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати,

«Адолат» СДП вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+