Коррупцияга йўл берманг

11.11.2020 19:11:29

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва жиноятчиликларга қарши курашиш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг асосий  вазифаларидан бири. Партиянинг Бўстон туман Кенгаши ташаббуси билан “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга қаратилди.

Тадбир аввалида коррупция ва унинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди.  Амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб, жиноятчиликнинг бу турига йўл қўйилганда қандай чора кўрилиши кўрсатиб ўтилди.

Коммуна АБДУРАҲМОНОВА, партия фаоли:

-Жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчиликнинг роли катта. Шу сабаб фуқаролар орасида тарғибот тадбирларини кучайтиришимиз зарур. Токи ҳар бир фуқаро коррупциянинг олдини олишга ҳисса қўшсин. Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳар бир хонадонга кириб бориб, тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

“Адолатчилар”нинг ташаббусини ҳуқуқшунослар ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Ўткирбек ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстон туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+