Янгиликлар 3922
Коррупцияга қарши қандай курашамиз?
14.11.2019 19:11:29
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши қандай курашамиз?” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда партия фаолларидан иборат турли соҳа вакиллари иштирок этди. Муҳокамалар давомида коррупциянинг кўринишлари, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш механизмлари, жазо чоралари ва профилактикаси ҳақида сўз юритилди.
Йиғилганлар томонидан коррупциянинг пайдо бўлиш сабаблари санаб ўтилди ва олдини олиш бўйича таклифлар ўртага ташланди. Ушбу масала “Адолат” СДП сайловолди дастуридан ўрин олгани таъкидланди.
Давра суҳбати якунида сўровнома тўлдирилди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг