Косонлик сайловчилар ўз тақдирига бефарқ эмас

07.10.2021 16:10:19

“Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда ўз ҳиссасини қўшади.

Бугун  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили Ораста Ташеванинг Косон тумани сайловчилари билан учрашуви жўшқин мулоқотлар остида  кечди.

Косон туманидаги 100 мактаб тадбиргоҳида бўлиб ўтган учрашувда маҳалла аъзолари, ўқитувчилар, шифокорлар, маданият, қишлоқ хўжалиги ходимлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Самарали учрашувда ишончли вакил Баҳром Абдуҳалимовнинг дастурида адолатпарвар давлат қуриш, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш, давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини кенгайтириш, барча жабҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш, таълим, тиббиёт соҳаларини ривожлантириш, самарали иқтисодиётни таъминлаш, адолатли ва прогрессив ташқи сиёсат юритиш масалалари илгари сурилганини айтиб ўтди.

Учрашувда партиянинг туман Кенгаши раиси Ваҳоб Ибрагимов, иштирокчилар Қаҳрамон Султонов, Бахтиёр Жумаев ва бошқалар  номзоднинг ишончли вакилига ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг турли соҳаларига оид ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ораста Ташева Президентликка номзоднинг дастуридаги халқ ҳаётини фаровонлаштириш, инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш, ижтимоий адолатни қарор топтириш орқали жумбоқларга ечим топиш мумкинлигига сайловчилар эътиборини қаратди.

Худди шундай учрашув Муборак тумани сайловчилари билан ҳам уюштирилди.

Дарвоқе, самимий ва дўстона юзма-юз мулоқот тарзида ўтаётган учрашувларда иштирокчилар нафақат ўзларини қизиқтирган саволлар билан қатнашмоқда,  балки маҳаллалар аҳолиси фаровонлигига хизмат қилувчи таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини ҳам баён қилишаётир. 

                                                                   Руиддин РАУПОВ,

                                        “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+