Янгиликлар 2215
Кредит олган тадбиркорларда аҳвол қандай?
“Ёшлар келажагимиз” жамғармасидан 2019-2020 йилларда кредит олганларнинг бугунги ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳолати, бозорга маҳсулот чиқариш борасидаги хизмати, халқимизни озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларга бўлган талабини қондиришга ҳисса қўшаётган ёшлар билан танишиш, уларнинг бугунги ишларини оммага кўрсатиш, кредит олган бу ёшларнинг кредитларни мақсадли ишлатиши борасидаги ишлари билан қизиқдик.
Олган маълумотларимизга кўра жамғарма томонидан ўтган икки йилда анчагина кредитлар тарқатилган. Берилган кредитлар ёшларимизни ишли қилиш учун ишлаётган ё ишламаётгани тўғрисида маълумот тайёрламоқчи бўлдик. Лойиҳалар мақсади билан танишганимизда нон ва нон маҳсулотлари, парранда гўштини кўпайтириш, ширинлик маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, маиший хизмат, тикувчилик, мебель, ҳаммомни таъмирлаш, иссиқхона ташкил қилиш, шлакаблок ишлаб чиқариш, ромлар, боғдорчилик, паррандачилик, стомотология аппаратлари сотиб олиш, меҳмонхона қуриш, мини футбол майдони ва бошқалар учун кредитлар расмийлаштирилган.
Кредит олган тадбиркорлар билан гаплашганимизда улар ўзлари назарда тутган иш ўринлари яратганларини айтишди. Масалан, Челак шаҳридан “Фарҳод Дилфуза Дента сервис” МЧЖ томонидан 4 та иш ўрни яратиш борасида лойиҳа ишлаб чиқарилиб, 150 миллион сўмлик кредит эвазига 4 та стомотологик кресло ва тиш врачи учун зарур асбоб-ускуналар сотиб олинган ва бугун самарали иш олиб борилмоқда.
“Қирқовул” маҳалласидан ЯТТ Шерназаров Охунжон Уралбоевич томонидан 200 миллион сўмлик кредит олиниб, бухонка нон ишлаб чиқариш печи, қолиплари ва бошқа нон учун зарур воситалар сотиб олинган. Аммо бугун тадбиркор бухонка ишлаб чиқаришни эмас, ўз нон ишлаб чиқариш цехида тандир нони ишлаб чиқаришни афзал кўрмоқда. Сабаби, “Унни фонддан олсангиз яхши, фонддан олмай, бозордан олсангиз, унчалик фойда яхши бўлмайди” дейди тадбиркор. Ҳозирги кунда тадбиркор бу борада ариза билан мурожаат қилса, унинг тадбиркорлиги аҳволини ишчи гуруҳи ўрганиб, кейин ун ажратилиши белгилаб қўйилган.
Хуллас, ҳар бир тадбиркорнинг ўз ташвиши, иши бор. Ҳар на бўлса-да, улар халқимизнинг дастурхонини тўлдириш, соғлиғини тиклаш, кам-кўсти учун ишлатиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳаракат қилишмоқда. Бу эса қувонишга, уларни табриклашга арзийди.
Азамат ТАВБОЕВ,
Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг