Янгиликлар 1773
Кучли шамолдан талофот кўрган хонадонларга кўмак берилди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 июль куни мамлакатимизга кириб келган кучли шамол юртимизниг бир қатор ҳудудлари қаторида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказди.
Мазкур ишларни ташкил этиш ҳамда аҳолининг оғирини енгил қилиш ва талофот оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча тоифадаги мутахассислардан иборат туман штаби тузилиб, фаолияти йўлга қўйилди.
Хусусан, “Барраж” МФЙга қарашли штабда раҳбарлик қилган халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаш депутати Бахтиёр Камолов ва бир гуруҳ партия фаоллари хайрия ёрдами тариқасида йиғилган жами 70 миллион сўмлик маблағ асосида 20 га яқин хонадонлар учун қурилиш материалларидан иборат минг дона шифер, 10 куб ёғоч маҳсулотларини манзилига етказишди.
– 84 ёшга кириб бунақанги офат рўй берганини эслай олмайман, — дейди Карима ая Салимова. – Кучли шамол оқибатида томимиз шифери учиб кетди. Юрагимга қил ҳам сиғмай турганди. Яхши гапларни эшитиб, кўнглим ёришди. Мен ҳозир маҳаллага ёрдам сўраб эмас, қуйидаги гапларни айтгани келдим: Ана шу эзгу ишларнинг бошида турганларнинг азиз боши ҳамиша омон бўлсин!
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг