Янгиликлар 3152
Кунига 50 минг тиббиёт ниқоби дорихоналарга етказилмоқда
24.03.2020 16:03:45
Андижонда короновирус пандемиясининг олдини олишга барча ташкилотлар ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, “Макрофарм-Андижон” масъулияти чекланган жамияти тиббиёт ниқоби ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Ҳозирда корхонада кунига 50 минг дона шундай гигиеник-профилактика воситаси тайёрланмоқда. Ниқоблар жамият тизимидаги 20 та дорихонага тенг миқдорда тақсимланяпти. Таннархи 900 сўмга тушаётган гигиеник-профилактика воситасини дорихоналарда 1000 сўмдан сотилиши назоратга олинган.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида ташаббус билан чиққан тадбиркорлардан кўпчилик хурсанд.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилояти Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг